#Сўз — очиқ_танлов_ғолибига
2026-04-02 09:30:00 / Янгиликлар

Элбек Ибодуллаев: Ишонч ва масъулият сари янги қадам
Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, малакали ва ташаббускор кадрларни танлаб олишга алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум. Хусусан, очиқ танловлар орқали муносиб номзодларни саралаб олиш тизими ёшлар ва билимли мутахассислар учун кенг имконият эшикларини очмоқда.
Мен ҳам ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, очиқ танловда иштирок этдим. Танлов жараёнида билим ва кўникмалар, масъулият ва интилиш асосий мезон бўлгани эътиборга молик. Мазкур жараёнда иштирок этишнинг ўзиёқ катта тажриба бўлди десам муболаға бўлмайди. Танлов якунига кўра Шўрчи тумани ҳокими ўринбосари бош мутахассиси лавозимига қабул қилинганим эса мен учун улкан шараф ва айни пайтда катта масъулият юклайди.
Албатта, давлат хизмати — бу нафақат лавозим, балки халқ олдидаги юксак бурч ва ишончдир. Зиммамга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, фуқаролар мурожаатларига эътиборли бўлишга менга билдирилган ишончни оқлаш, ўз билим ва тажрибамни янада ошириш, доимий равишда ўз устида ишлаш орқали фаолиятимни самарали ташкил этишга ҳаракат қиламан.
Ишончни оқлаш, халқимиз фаровонлиги ва ҳудудимиз тараққиёти йўлида муносиб меҳнат қилиш мен учун энг олий мақсаддир.
