Мурожаатлар эътибор марказида: муаммолар манзилли ўрганилмоқда
2026-03-30 13:40:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманидаги "Жойилма" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулдан сўнг "Дўстлик" маҳалласининг фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатлар туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан манзилга чиқиб ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсоннинг дарди, оиланинг ташвиши ва эртанги кунга бўлган умиди мужассам экани яна бир бор намоён бўлди. Шу боис мурожаатлар юзаки эмас, балки чуқур мулоҳаза ва масъулият билан кўриб чиқилмоқда.
Манзилли ўрганишлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган ижтимоий-маиший муаммолар, инфратузилмага оид камчиликлар ҳамда кундалик ҳаётдаги муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш ва аҳоли розилигини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Зеро, халқ дардига қулоқ тутиш ва мурожаатларга амалий ечим топиш — инсон қадрини улуғлашнинг энг муҳим мезонларидан биридир.




