Байрам табриги
2026-03-22 10:55:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоевнинг Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Юртимизда ҳар йили кенг нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман.
Маҳалла — бу халқимиз учун азалдан меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам ва бағрикенглик тимсоли бўлиб келган муқаддас маскандир. Айниқса, маҳаллаларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларимиз жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Шўрчи туманида ҳам маҳаллаларни обод қилиш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, маҳалла фаолларига, фидойи оқсоқол ва онахонларга, маҳалла равнақи йўлида меҳнат қилаётган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдираман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва фаровонлик тилайман. Маҳаллаларимиз янада обод, юртимиз тинч ва тараққий топган бўлсин!
Маҳалла тизими ходимлари куни барчамизга муборак бўлсин!
