Пайшанба — ёшлар куни
2026-03-19 10:05:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ва уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев, туман прокурори Жуманазар Хурсанов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Назаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Акмал Рахимов иштирокида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида айрим ёшларга ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун зарур бўлган жиҳозлар топширилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш ҳамда ёшлар билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлашга хизмат қилади.





