Очиқ танлов — янги имкониятлар эшиги
2026-03-18 11:05:00 / Янгиликлар

#Сўз очиқ танлов ғолибига
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.gov.uz орқали очиқ ва шаффоф танловларда иштирок этиб, танловнинг кейинги босқичи бўлган суҳбат жараёнига йўлланма олдим. Суҳбат давомида менга берилган саволлари жавоб бердим.
Танлов натижаларига кўра, муваффақиятли ўтиб, Шўрчи туманидаги “Бахштепа” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш фаолиятимни бошладим.
Фаолиятим давомида маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган амалий ишлар билан шуғулланиб, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари орқали қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.
