Ватанга садоқат — ёшлар қалбида
2026-03-12 16:05:00 / Янгиликлар

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоевнинг муддатли ҳарбий хизматни адо этиб қайтган ҳамда яқин кунларда ҳарбий хизматга жўнаб кетиши кутилаётган ёшлар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.
Мулоқот аввалида туман ҳокими юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватан ҳимояси йўлидаги фидойилигини юксак қадрлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидлади.
Муддатли ҳарбий хизматни адо этиб қайтган йигитлар армияда орттирган тажрибалари, ҳарбий ҳаётнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
-Ҳарбий хизмат — бу нафақат бурч, балки юксак шараф, -дейди ҳарбий хизматдан қайтган Заҳириддин Эргашов -Очиқ мулоқот давомида биз ёшлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Олийгоҳга кириш учун астойдил ўқишга, фан сирларини ўрганиш ҳаракат қиламан. Албатта, ўзим учун яратилган имтиёздан оқилона фойдаланиб, жамиятда ўз ўрнимни топаман.
Шўрчи тумани ҳокимининг ёшлар билан очиқ мулоқот давом этмоқда.


