"Турон" мактаб театри танловининг туман босқичи
2026-03-03 11:55:00 / Янгиликлар

Шўрчи туманидаги мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ўқиётган 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилмоқда
–“Бу йилги "Турон" мактаб театри танлови ўтган йилдагидан жуда фарқ қилмоқда. Иштирокчилар ҳар бир саҳна кўринишлардаги асар мазмуни, унинг тарихи билан чуқур танишиб, намойиш этишга ҳаракат қилишмоқда, - дейди Шўрчи тумани маънавият ва маърифат бўлинмаси мутахассиси Иқбол Саттарова. -Ўтган йил билан солиштирганда, бу йилги иштирокчиларнинг ғолибликка бўлган иштиёқи анча юқори. Бу уларнинг тайёргарлигидан кўриниб турибди. Бу танлов ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Иштирокчилар “Бизнинг мактаб” номли таништирув ва савол-жавоб шартида ўз интеллектуал салоҳиятини намойиш этиш, “Театр – ибратхона” саҳна спектакли шартида маърифатпарвар алломалар, буюк шахслар ва ёзувчиларнинг асарларидаги қаҳрамонлар образларини саҳнада теран намойиш қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Кўрик-танловнинг туман босқичи давом этмоқда.









