Ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-01-14 10:35:00 / Янгиликлар

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар таълим олиш, иш билан таъминланиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўз мурожаат ва таклифларини билдиришди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий тадбирларга кенг жалб қилиш, иқтидорли ҳамда ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида туман ҳокими ёшлар билан ишлаш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлаб, мутасадди ташкилот раҳбарларига билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Бундай учрашувлар ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш мақсадида келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланди.






