Коррупция жамият кушандаси...
2026-01-13 14:10:00 / “Коррупсияга қарши кураш”

Шўрчи тумани прокуратураси томонидан коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 1-бўлим, 4-банди ижроси юзасидан "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида туман тиббиёт бирлашмасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида коррупция ва жиноятчилик нафақат оилага, балки маҳаллага, жамиятга маънавий ва моддий зарар етказиши тушунтирилиб, ҳар бир фуқарони амалдаги қонун-қоидаларга амал қилишлари, фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жамиятдаги ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшашлиги, коррупсиянинг ҳар қандай кўриниши билан курашиш давр талаби эканлиги тушунтирилди ва тиббиёт бирлашмасида иш жараёнлари кўздан кечирилди.





