Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида коррупсияга қарши курашиш мавзусида тадбир ўтказилди
2026-01-15 18:10:00 / “Коррупсияга қарши кураш”

Мазкур тадбирда коррупсияни олдини олиш, соҳа фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчиларга коррупсияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, масъулият ва жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида соҳа ходимлари ўртасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича тегишли хулоса ва тавсиялар билдирилди.






