Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
2026-01-28 10:55:00 / Янгиликлар

Тараққиётнинг илдизига болта урувчи энг хавфли иллатлардан бири бу шубҳасиз коррупсиядир Коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат назорати кучайтирилиб, адолатли, шаффоф тизим йўлга қўйилмоқда. Ҳар бир давлат идораси бунинг учун масъул этиб белгиланиб, коррупсияга қарши курашиш бўйича турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев бошчилигида жамиятда ҳалоллик ва шаффофликни мустаҳкамлаш, коррупсияга қарши курашиш бўйича навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев коррупсияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифа эканини, коррупсияга қарши биргаликда курашиш кераклигини, ҳар бир раҳбар ва ходим ўз фаолиятида ҳалоллик, очиқлик ва қонунийлик тамойилларига қатъий амал қилиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.






