Қонунчиликдаги янгиликлар
2025-07-04 10:55:00 / Янгиликлар
2025 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди.
Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига
Айбдорликка оид барча гумонлар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки судланган шахснинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Шунингдек, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган гумонлар ва шубҳалар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки судланган шахснинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Судлар тўғрисида"ги қонунига
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга ошириладиган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Судьялар мустақилдир, фақат Конституция ва қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.
Судьяларга дахл қилинмайди.
Судьяни муайян иш муҳокамасидан четлатишга, унинг ваколатларини бекор қилишга ёки тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки тегишли жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорларидан, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлигидан, шунингдек, уларнинг қариндошлари судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар билан боғлиқ ҳуқуқларининг чекланишидан, шунингдек, ҳаёти ва соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига дахл этадиган суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.
Суднинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Судлар фаолиятини молиялаштириш, уларнинг биноларини муҳофаза қилиш ва сақлаб туриш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади ва у одил судловни тўлиқ ҳамда мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий судининг судьяси Ж.Аймаганбетова
