Шуманай туманида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди
2025-06-17 13:30:00 / Янгиликлар

Бугун, Шуманай тумани "Кетенлер" овул фуқаролар йиғини биносида ёшлар ўртасида очиқ мулоқотни шакллантириш мақсадида учрашув ташкил этилди. Асосий мақсад - ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг таклиф ва ғояларини эшитиш, шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган "Ёшлар сиёсати" доирасидаги вазифаларни амалга оширишдан иборат эди.
Учрашувда Шуманай тумани ҳокими А.Аметов, туман прокурори М.Матчанов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи С.Каримов, шунингдек, туман миқёсидаги муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик, ер масаласи ва спортга оид қатор таклиф ва муаммолар билдирилди. Раҳбарлар ҳар бир мурожаат бўйича аниқ жавоблар бериб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Учрашув якунида ёшлар билан эркин мулоқот ўрнатилди. Улар ўз фикр ва таклифларини очиқ-ойдин билдириш имконига эга бўлдилар.
