Чандир маҳалласидаги Диловар Амонова раҳбарлигидаги патдозлик тиковхонаси фаолияти кенгаймоқда
2025-07-26 15:05:00 / Янгиликлар
Маҳалла биносида жойлашган, Диловар Амонова томонидан бошқариладиган патдозлик тиковхонаси сўнгги пайтларда фаолиятини сезиларли даражада кенгайтирмоқда. Буюртмалар сонининг ортиши билан тиковхона 5 нафар ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Шунингдек, яна 50 нафар тайёрланган шогирдлари касанчилик асосида буюртма бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариб келмоқда.

Маҳалла ҳокими ёрдамчиси тавсияси билан устоз-шогирд анъаналарига асосланган ҳолда, камбағаллик рўйхатида турган 5 нафар оила аъзолари касб-ҳунарга ўқитилиб, янг шогирдлар тайёрланмоқда. Тайёрланган маҳсулотлар бозорларда 50 мингдан 1 миллион сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Бу ҳунармандчилик маркази аниқ вақтда Чандир маҳалласи биносида фаолият юритмоқда ва маҳалла иқтисодиётига муҳим ҳисса қўшмоқда.






