“Kamronbek 1982” МЧЖ – автомашина аксессуарлари ишлаб чиқаришда салоҳиятли лойиҳа
2025-07-26 13:40:00 / Янгиликлар

Корхона асосан автомобиллар учун поликлар ва салон чехоллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 500 млн сўмлик йиллик айланма, барқарор маош, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш билан ажралиб туради. Ҳар бир ишчига ҳафтасига 800 минг сўмгача маош тўланмоқда.
Яқинда корхона томонидан 1,5 миллиард сўмлик имтиёзли банк кредити жалб қилинди. Ушбу маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқариш бинолари кенгайтирилиб, замонавий жиҳозлар ва хомашё харид қилинди. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот турини кўпайтириш ва бозор талабига мос равишда ривожланиш имконини яратди.
Айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш борасидаги ташаббуслар эътиборга молик: корхона яқин кунларда 10 нафар хотин-қизни ишга қабул қилишни режалаштирмоқда.
Фаолият яқинда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Саломов ва КБББ бошлиғи Назир Беков раҳбарлигида жойига чиқиб ўрганилди. Тадбиркорлик ҳолати, молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш ва ишчи ўринлари масалалари таҳлил қилиниб, зарур тавсиялар берилди.




