Қуёш панеллари орқали барқарор сув таъминоти
2025-06-12 20:33:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида қишлоқ хўжалигида замонавий, тежамкор ва экологик тоза технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, туман фермер хўжаликларини доимий сув билан таъминлаш ва дренаж қудуқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қуёш панеллари асосида муқобил энергия манбаларини йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шофиркон туманида сув таъминотини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Жумладан, Шавқиддин Жамшид, Ўктам Латиф Сахий, Бафо-Бобо Чўпон ота, Зумрад, Бодимах ва Эъзозбек Расулбобо фермер хўжаликларида жами 380 кВт қувватга эга қуёш панеллари қурилиши режалаштирилган. Бу ишлар учун Агробанк АТБ Шофиркон филиали томонидан 1,393 миллиард сўм имтиёзли кредит ҳисобидан амалга оширилади.
Шулар қаторида, Бафо-Бобо Чўпон ота фермер хўжалиги (раҳбари: Якубов Ўктам Орифжонович, Ш.Рашидов МФЙ) ҳам 32 гектар пахта ва буғдой ерларини суғориш учун 60 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатди. Фермер хўжалиги бир ойда ўртача 11 000 кВт электр энергияси истеъмол қилмоқда ва ҳозирда бу эҳтиёжнинг катта қисми қуёш панеллари орқали қопланмоқда.
Ушбу лойиҳа фермерга энергия тежамкорлиги, барқарор сув таъминоти ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини бермоқда. Бу эса Шофиркон туманида экологик тоза технологияларни амалиётга жорий қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Хўжаликда деҳқончилик ишларининг асосий босқичларида – хусусан, сув билан таъминлашда электр энергияси ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Шу сабабли хўжалик томонидан 60 кВт қувватга эга қуёш панеллари тизими ўрнатилди. Ушбу тизим тўғридан-тўғри суғориш насослари ва дренаж қудуқларини барқарор энергия билан таъминлаб келмоқда.
Ойлик электр энергияси эҳтиёжи: 11 000 кВт бўлган хўжалик эндиликда ушбу эҳтиёжининг катта қисмини қуёш панеллари орқали қопламоқда. Бу эса электр таъминоти барқарорлигини ошириш билан бирга, хўжалик харажатларини сезиларли даражада камайтирмоқда.



