Шофиркон тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан навбатдаги қабул ўтказилди
2026-10-15 16:00:00 / Янгиликлар
Шофиркон тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш чораларини белгилаш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва муаммолар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, ижобий ҳал этиш мумкин бўлган масалалар бўйича масъулларга зарур топшириқлар берилди.
Мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш бўйича ишлар давом эттирилади.












