Тезгузар маҳалласида Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
2026-08-19 19:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, Тезгузар маҳалласида амалга оширилган ишларнинг умумий қиймати 37 млрд 5 млн 441 минг сўмни ташкил этди.
Маҳаллада аввало таълим соҳасига катта эътибор қаратилди. 20-сон мактабгача таълим ташкилоти филиалининг 90 ўринли биноси реконструкция қилиниб, бунинг учун 3 млрд 37 млн 51 минг сўм маблағ сарфланди. Натижада маҳалладаги мактабгача ёшдаги болалар учун замонавий ва қулай таълим-тарбия шароитлари яратилди.
Шунингдек, 6-сон умумтаълим мактабининг мавжуд 480 ўринли биноси таъмирланиб, қўшимча 180 ўринли ўқув блоки қурилди. Ушбу ишлар учун 8 млрд 787 млн сўм маблағ йўналтирилди. Натижада мактабнинг умумий қуввати 660 ўринга етказилди.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 75 қатновга мўлжалланган Тезгузар оилавий шифокорлик пункти биноси мукаммал таъмирланди. Мазкур ишлар учун 760 млн сўм маблағ сарфланди.
Маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 қаватли, 12х24 метр ўлчамдаги маҳалла маиший-хизмат кўрсатиш маркази ҳам барпо этилди. Ушбу лойиҳа учун 11 млрд 264 млн сўм маблағ йўналтирилди.
Тезгузар маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилди. Хусусан, қарийб 32 километр узунликдаги ташқи сув таъминоти тармоқлари тортилди. Мазкур ишлар учун 5 млрд 410 млн сўм маблағ сарфланди. Натижада аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, сув билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш имконияти кенгайди.
Маҳалладаги йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 9,397 километр узунликдаги магистрал ва ички йўллар жорий таъмирланди. Ушбу ишларга 5 млрд 160 млн сўм маблағ йўналтирилди. Йўлларнинг таъмирланиши натижасида аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун янада қулай шароит яратилди.
Электр таъминоти тизимини яхшилаш доирасида маҳаллада 9 та трансформатор подстансияси ўрнатилиб, 14 километр узунликдаги электр тармоқлари тортилди. Ушбу ишлар учун 1 млрд 977 млн сўм маблағ сарфланди.
Аҳолининг пиёда ҳаракатланиши учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида 2 километр узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди. Мазкур лойиҳа учун 583 млн 390 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлаш ва ирригация тизимини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги 1,6 километр узунликдаги ирригация тизимлари яхшиланди. Ушбу ишлар учун 1 млрд 27 млн сўм маблағ сарфланди.
Бугун Ислом тараққиёт банкининг Олмаота филиалидан лойиҳалар бўйича минтақавий менежер бошчилигидаги делегация аъзолари Шофиркон туманига ташриф буюриб, Тезгузар маҳалласида амалга оширилган мазкур ишларнинг натижалари билан яқиндан танишди.
Делегация аъзолари дастлаб маҳалла биносида бўлиб, маҳалла жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ишлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳамда маҳаллада олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот давомида яратилган шароитлар, амалга оширилган ишларнинг натижалари ва уларнинг кундалик ҳаётдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Шундан сўнг делегация вакиллари маҳалла биносида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари, ташкил этилган спорт тўгараклари ҳамда болаларнинг спорт билан шуғулланиш жараёнларини кўздан кечирди.
Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ушбу лойиҳалар Тезгузар маҳалласининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини тубдан яхшилаш, таълим ва тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, йўл ва ирригация тизимларини ривожлантириш ҳамда аҳоли









