Ҳурматли корхона ва ташкилот раҳбарлари!
2026-06-27 09:00:00 / Янгиликлар

Шу боис сизларни зимманиздаги вазифаларни виждонан адо этишга, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқ бўлмасликка, ҳар бир масалага қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари асосида ёндашишга чақираман.
Айниқса, коррупцияга қарши муросасиз курашиш барчамизнинг устувор вазифамиз бўлиши шарт. Коррупция жамият тараққиёти, иқтисодий ривожланиш ва халқ ишончига путур етказадиган иллатдир. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ўз жамоасида ҳалоллик ва шаффофлик муҳитини қарор топтириши, хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга мутлақо йўл қўймаслиги лозим.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак.” Бу тамойил ҳар биримизнинг кундалик фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши зарур. Фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳар бир раҳбарнинг энг муҳим бурчидир.
Азиз раҳбарлар!
Барчангизни масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик билан ишлашга, қонунийлик, шаффофлик ҳамда ҳалоллик тамойилларига қатъий амал қилишга чақираман. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Шофиркон туманининг янада обод, тараққий этган ва коррупциядан холи ҳудудга айланишига муносиб ҳисса қўшамиз.
Ҳурмат билан,
Шофиркон тумани ҳокими
Мўмин Амонов
