Коррупцияга қарши кураш — ҳар бир давлат хизматчисининг бурчи!
2026-06-29 09:25:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул мутахассислар ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларнинг сарфланишида шаффофликни таъминлаш, очиқлик сиёсати талабларига қатъий риоя этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид муҳим маълумотларни ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам ёритиб бориш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида барча раҳбар ва масъулларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда ҳар бир мурожаат ва вазифага масъулият билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.







