Расмий муносабат
2026-06-17 10:40:00 / Янгиликлар

Ўрганиш жараёнида ҳолатга доир тиббий ҳужжатлар, мутахассислар хулосалари ҳамда тегишли маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганиш хулосаларига кўра, Шофиркон тумани “Ғуломте” маҳалла фуқаролар йиғини, Ғуломте қишлоғида яшовчи фуқаро И. И.нинг чақалоғи вафоти билан боғлиқ ҳолатда психотроп дори воситалари етишмовчилиги сабаб бўлганлиги ҳақидаги важлар ўз тасдиғини топмади.
Тиббий хулосага мувофиқ, чақалоқ оғир аҳволда операция йўли билан дунёга келган бўлиб, кўрсатилган тезкор ва реанимацион тиббий ёрдам чораларига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Ҳозирги кунда туғруқ мажмуасида амалдаги меъёрлар асосида психотроп ва наркотик дори воситалари етарли миқдорда мавжуд эканлиги аниқланди.
Мазкур турдаги дори воситалари қатъий тиббий кўрсатмалар асосида, фақат тегишли мутахассис шифокорлар томонидан беморнинг ҳолатига қараб тайинланади ва белгиланган тартибда қўлланилади. Шу боис, ушбу дори воситаларининг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг етишмовчилиги чақалоқ ўлимига сабаб бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, айни пайтда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Қўшимча маълумотлар ўрганиш якунларига кўра белгиланган тартибда тақдим этилади.
😎Бухоро тиббиёти|😎facebook
