Расмий муносабат
2026-04-24 11:20:00 / Янгиликлар

Ҳозирда мазкур муаммо тўлиқ назоратга олинган бўлиб, носозликларни бартараф этиш ҳамда тизимни қайта тиклаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар якуни юзасидан қўшимча ахборот берилиши таъминланади.
Шу билан бирга, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда Шофиркон туманида барпо этилган замонавий Тиббиёт бирлашмаси биноси ҳам айнан аҳоли учун қулай ва сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш мақсадида фойдаланишга топширилган.
Аҳолининг тиббиёт тизимидан рози бўлиши, энг аввало, тиббиёт ходимларининг касбий малакаси, фуқаролар билан муомала маданияти, коррупсияга қарши муросасиз кураш ҳамда жамоа ичидаги соғлом муҳитни таъминлашга бевосита боғлиқдир.
Мазкур йўналишда тизимли ишлар изчил давом эттирилади.
