РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-04-20 22:20:00 / Янгиликлар
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Боғиафзал маҳалла фуқаролар йиғини Талижа қишлоғида асфалтлаштирилган ички йўлларнинг сифациз бажарилгани юзасидан видеолавҳа жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Мазкур ҳудудда жами қарийб 3 километр ички йўллар “Менинг йўлим” дастури доирасида 2025 йил ноябр–декабр ойларида асфалтлаштирилган бўлиб, ушбу ишлар Бухоро йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан амалга оширилган.
Билдирилган ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган. Ҳозирда аҳоли томонидан кўтарилган эътироз ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатлар доимий эътибор марказида бўлиб, мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шофиркон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
