РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-04-20 22:20:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди ва бир қатор масалаларга аниқлик киритилди.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиб ва меъёрий ҳужжатлар асосида хоналар қайта кўриб чиқилган. Ўрганишлар давомида низом талабларига мос келмайдиган айрим жиҳозлар — телевизор, офис столи, диван, кресло, сув совутгич (куллер) ҳамда музлатгич беморлар эҳтиёжи учун ички имкониятлар ҳисобидан бошқа жойга кўчирилаётгани аниқланган. Видеолавҳада акс этган ҳолат айнан ушбу жараён билан боғлиқ экани маълум бўлди.
Ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан ортиқча жиҳозлар беморлар фойдаланиши ҳамда кутиш залларини жиҳозлаш мақсадида қайта тақсимланмоқда.
Шунингдек, ўрганиш давомида яна бир муҳим ҳолат аниқланган. Жумладан, тиббиёт бирлашмасининг юқори қаватига олиб чиқувчи лифт фақат Туғруқ бўлимининг тор доирадаги ходимлар назоратида бўлиб, ундан фойдаланиш чеклангани маълум бўлган. Мазкур камчилик тиббиёт бирлашмаси раҳбари Азиз Носиров томонидан бартараф этилиб, лифт барча ходимлар ва беморлар учун тенг ва очиқ фойдаланишга топширилди.
Айни пайтда тиббий хизмат сифатини ошириш, муассасада шаффофликни таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом иш муҳитини шакллантириш мақсадида видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур масала юзасидан тегишли чоралар кўрилган бўлиб, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.
Шофиркон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
