Расмий муносабат
2026-04-09 21:40:00 / Янгиликлар
Ҳурматли фуқаролар!
Ижтимоий тармоқларда Шофиркон тумани ҳудудига кириш қисмида жойлашган “Шофиркон тумани” белгиси юзасидан турли фикр ва мунозаралар билдирилмоқда.
Маълум қиламизки, мазкур белги 2018 йилда қурилган бўлиб, уни барпо этиш учун 43 миллион сўм маблағ сарфланган. Бугунги кунда эса унинг техник ҳолати, ташқи кўриниши ҳамда замонавий талабларга мослиги қайта кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳудудда янги, замонавий ва Шофиркон туманининг бой тарихи ҳамда ўзига хослигини акс эттирувчи кириш мажмуасини барпо этиш бўйича лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида молиялаштириш масалалари ҳам амалдаги тартиблар асосида кўриб чиқилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, барча ишлар белгиланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳурматли юртдошлар, турли асоссиз ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслигингизни, расмий манбаларга таянишингизни сўраймиз.
Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
