Расмий муносабат
2026-04-09 21:15:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 8-апрел санасида ижтимоий тармоқларда Шофиркон тумани Ҳорин маҳалласидаги ички йўлларни асфалтлаштириш ишлари юзасидан эълон қилинган мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, 2026-йилги дастур доирасида Ҳорин маҳалласида жами 1,8 км асфалтлаштирилмаган ички йўлларни асфалтлаштириш кўзда тутилган.

Жумладан Ҳорин кўчасининг 800 метр қисми, Наврўз кўчасининг 1 км қисми илгари асфалтлаштирилмаган ички йўллар сифатида дастурга киритилган бўлиб, белгиланган тартибда босқичма-босқич асфалтлаштирилади.
Мазкур дастур доирасида ишлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилиши белгиланган.
