Шофирконда Хитойлик инвесторлар билан муҳим учрашув ўтказилди
2026-04-04 17:10:00 / Янгиликлар

Мазкур ташаббус доирасида қўшимча равишда 50 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, бу эса ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Инвестор ўз сўзида Хитойнинг Шинжон ва Корла ҳудудларида айни йўналишда фаолият юритаётган корхоналари мавжудлигини, ушбу лойиҳа улар учун янги эмаслиги, балки синовдан ўтган ва самарадорлиги исботланган тажрибага асосланишини таъкидлади.
Туман ҳокими Мўмин Амонов мазкур лойиҳанинг аҳамиятини алоҳида эътироф этиб, ушбу йўналишда ҳеч қандай эътироз йўқлигини ва лойиҳа тўлиқ қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Шунингдек, келгусида ҳам инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш устувор вазифалардан бири экани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар лойиҳа юзасидан амалий ишларни жадаллаштириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида келишиб олдилар.








