Расмий муносабат
2026-04-03 18:15:00 / Янгиликлар
Бугун, 2026-йил 3-апрел санасида ижтимоий тармоқларда Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси Эмергенсй Департмент бўлими ҳамширалари – Ашурова Майсара, Саидова Дилрабо ва унинг ўғли Дилмуродов Дилшодларнинг иш ҳақи штатга мувофиқ тўланмаганлиги, шунингдек асоссиз равишда 1 штат бирлигидан 0.5 штатга ноқонуний тарзда ўтказилганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.
Ишчи гуруҳ томонидан текширув ва ўрганиш ишлари якунлангач, хулосалар расмий равишда тақдим этилади ва мавжуд масала бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
