Расмий муносабат
2026-03-28 18:10:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 24-март куни ижтимоий тармоқларда “Шофиркон тумани Бухоро шаҳрига олиб борувчи йўлда, стоянкадан ташқаридаги ҳолат — разборшикми ёки йўл тўсарми, соқолли шахслар энди катта трассаларда ҳам пул ундиришни бошладими?” мазмунидаги иддаоли видеолавҳа тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда воқеанинг барча жиҳатларига аниқлик киритилмоқда.
Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча равишда батафсил ахборот тақдим этилади.
Шу муносабат билан, жамоатчиликдан мазкур ҳолат юзасидан асоссиз хулоса чиқармаслик ҳамда расмий маълумотлар эълон қилинмагунча турли нотўғри талқинларга йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.
