Шофиркон туманига ҳоким тайинланди
2026-03-04 21:55:00 / Янгиликлар
Амонов Мўмин Олимович- Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди.

М. Амонов 1988-йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.
Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Shofirkon tumani hokimligi axborot xizmati (https://t.me/Shofirkon_matbuotxizmati)
