“Ёшлар куни” доирасида Шофиркон туман 2-сон техникумида стартап ва тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланди
2026-02-26 22:35:00 / Янгиликлар

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни белгиланган “Ёшлар куни” эса айнан шу топшириқларни амалда бажариш имконини яратмоқда.
Шофиркон туманида ҳам бугун туман ҳокими Алишер Файзиллоев техникумларни бориб ўрганиш, ўқувчилар билан суҳбат ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган.
Шофиркон туман 2-сон техникумида 731 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Улар орасида 77 нафар битирувчи ёшлар эса 17 та корхона билан бандлик шартномалари асосида ишга жойлашмоқда.
Техникум ўқувчиси Бобоқулов Акмалжон эса ўзининг стартап лойиҳаси билан барча эътиборини тортди. Лойиҳа туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш ва уларнинг саёҳат кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастлабки маблағ 100,000 $ бўлиб, лойиҳада 10 нафар ишчи банд қилинади. Келажакда ишчилар сони ва даромадни икки йил ичида сезиларли даражада ошириш режалаштирилган.
Туман ҳокими лойиҳа билан яқиндан танишиб, уни қўллаб-қувватлашини билдирди ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.
Ўтган йилда ташкил қилинган Касбий таълим агентлиги ҳамда ҳудудий ҳокимлар бошчилигидаги Касбий таълим кенгашлари техникумларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Техникумлар касбга ўқитиш дастурларини иш берувчиларнинг талабига мослаш, “дуал таълим” ва стартап лойиҳаларини жорий этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бинолар ва ерлар бошқа мақсадларда ишлатилмаслигини таъминлаш каби вазифаларни бажаради.
Ҳар ой техникумларда “Касбий ривожланиш куни” ва меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, ёшлар стартап ва тадбиркорлик лойиҳалари учун 1 миллиард сўмгача маблағ олиш имкониятига эга бўлади.
Бугунги тадбирлар шуни кўрсатдики, “Ёшлар куни” нафақат ёшларни эшитиш, балки уларнинг стартап ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам бериш ва бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ҳокимларнинг бевосита фаолияти ва Президент ташаббуслари бирлашиб, ёшларнинг келажакдаги имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.






