Шофирконнинг "Болли" кўчаси: Искогаредаги тадбиркор асаларичилар хонадонидан репортаж
2026-02-18 21:50:00 / Янгиликлар

Яқинда ушбу қишлоқдаги асаларичилик фаолияти билан яқиндан танишилди, улар билан самимий мулоқот қилинди.
Маҳалланинг кўзга кўринган тадбиркорларидан бири Зебо Ҳамидова ва унинг турмуш ўртоғи Бекжон Ҳусеновлар. Бу оила 2020-йилдан буён асаларичилик билан жиддий шуғулланиб келади.
Уларнинг хонадонида 100 қути асалари оиласи.
Натижа: Й мавжуд бўлиб, йилига 1-1,5 тонна соф асал етиштирилади, йиллик даромад эса 100 миллион сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.
Ушбу кўчадаги яна бир файзли хонадон эгалари — Бахтигул Ўринова ва унинг турмуш ўртоғи Акмал Баронов. Улар бу соҳада анча тажрибали бўлиб, ўз фаолиятини 2014-йилда бошлаган.
7 қути асалари оиласи билан фаолиятини бошлаган ушбу оила ҳозирги кунда 150 та оилага етказган бўлиб, ўртача 2 тоннадан ортиқ асал олинади.
Даромад эса йилига қарийб 180 млнга тенг .
Диловар Қолдошева ва турмуш ўртоғи Камол Мирзоевлар ҳам бугун асаларичилик орқасидан рўзғор тебратаётган намунали оилалардан.
Ҳозирги кунда 42 қути асалари оиласи мавжуд бўлиб, йилига 650 кг шифобахш асал олинмоқда.
Искогарелик бу тадбиркорларнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, улар нафақат ўз фойдасини кўзлайди, балки асаларичилик сирларини қўни-қўшниларига ҳам бажонидил ўргатмоқда. Бу эса қишлоқда янги иш ўринлари ва қўшимча даромад манбалари яратилишига хизмат қилмоқда. Эътиборлиси асалга харидор ҳам мавжуд бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва пишириқ тайёрлаш корхоналарига етказиб берилади.
Бугун Искогаре маҳалласида яшовчи бу оилаларни ҳамма бирдек танийди ва ҳурмат қилади. Уларнинг ҳалол меҳнати эвазига ушбу кўча ҳақиқатан ҳам "Асаларичилар кўчаси" деган номга муносиб эканини исботлади.









