Шофирконлик шифокорлар мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли якунладилар
2026-02-11 19:25:00 / Янгиликлар

Туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари — Орипов Аловиддин ҳамда Умаров Нодир томонидан беморда "Чап елка суяги ЛCТ пластинка ва шруплар ёрдамида экстрамедулляр остеосинтез қилиш ҳамда чап билак нервини невролиз қилиш" амалиёти ўтказилди.
Операция жараёнида анестезиолог Шодиев Яшин томонидан беморнинг ҳолати барқарор ушлаб турилди, бу эса жарроҳларга ўта нозик бўлган нерв толалари устида аниқ ишлаш имконини берди.
Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Ҳозирда суяк бўлаклари металл конструкция ёрдамида маҳкамланиб, сиқилиб қолган нерв йўллари очиб қўйилди. Бу эса беморнинг тез фурсатларда соғайиб, қўл ҳаракатларини қайта тиклашига замин яратади.
Таъкидлаш жоизки, илгари бундай мураккаб амалиётлар учун беморлар вилоят марказларига ёки пойтахтга боришга мажбур бўлишарди. Бугун эса Шофиркон туман шифокорларининг маҳорати ва замонавий тиббий жиҳозлар туфайли бу каби операциялар маҳаллий даражада муваффақиятли ижро этилмоқда.




