Шофиркон тумани прокурори Фозилов Ҳамза Ҳакимовичнинг Шофиркон тумани ахолисига профилактик-огохлантирув мурожаатномаси
2026-02-09 21:10:00 / Янгиликлар

Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонун бузилиши ва унга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 76 та тақдимнома киритилди, 478 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилди. Шунингдек 194 нафар масъул интизомий, 68 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 10 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Судларга 1,1 млрд. сўмлик зарарларни ундириш бўйича 62 та даъво аризалари киритилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга хуфиёна иқтисодиётни камайтириш, уюшган жиноятчилик, айниқса гиёҳвандлик ва кибр жиноятларнинг олдин олиш борасида бирн қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан ўтган йилнинг 12 ойи давомида 8 та порахўрлик, 2 та давлат мулкини растрата йўли билан талон-тарож қилиш холатлари аниқланиб, жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таьминланди.
Айниқса туман ахолиси томонидан жами 38 та холатда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш холатлари аниқланиб, прокуратура органлари томонидан давлатга етказилган зарар тўлиқ қопланди.
Унутманг, қонун устувор – жазо муқаррардир
Ишончим комил, ўз ҳаётини қонун ва адолатни таъминлашдек ғоят олижаноб ишга бағишлаган ҳар бир прокуратура ходими бугунги кунда зиммасидаги вазифани юксак масъулият ва ватанпарварлик туйғуси билан адо этишни ўзи учун улкан шараф деб билади.
Биз ана шундай фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонни - ҳар бир юртдошимиз эркин ва фаровон яшайдиган давлатни барпо этишга муносиб ҳисса қўшамиз
Зеро, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлигини таьминлаш яхши натижа кўрсатаётганлигини унутмаслигимиз лозим.
Шу боисдан сиз азиз юртдошлардан қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўрайман:
- Коррупция билан боғлиқ холатлар тўғрисида хабардор бўлсангиз, бу хақда прокуратура органларига мурожаат қилиш, шахсингиз сир сақланиши кафолатланади;
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш холатларига дуч келсангиз, бу хақда “112” қисқа рақамига хабар беринг
- Хонадонингиз, ва бошқа кўчмас мулкларингиз атрофида кузатув камераларини ўрнатинг ва кузатув камерларини ўрнатиш борасида қўни-қўшниларингиз орасида тарғиб қилинг.
Ҳурматли тумандошлар!
Жиноятчиликка қарши кураш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эмас. Бу — барчамизнинг умумий бурчимиз! Туманимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда фаол иштирок этиш — ҳар бир юртдошимизнинг Ватан олдидаги масъулиятидир.
Давлат ва жамият равнақига хисса қўшиш бахтига, пировардида ҳалқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишига эришиш барчамизнинг ҳамкорликдаги харакатларимизга, шижоатимиз ва фидойилигимизга боғлиқдир
Эътиборингиз учун раҳмат!
