Расмий муносабат
2026-01-18 19:20:00 / Янгиликлар
Бугун ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ҳорин маҳалласи аҳолиси томонидан об-ҳавонинг ноқулайлиги ҳамда ёғингарчиликлар сабабли маҳалла ҳудудидаги 500 метр йўл қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги юзасидан мақола эълон қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг ҳолати ҳамда шағаллаштириш ва асфалтлаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, мақолада қайд этилган мазкур йўл қисмини жорий йилнинг 25-январ санасига қадар шағаллаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур масала мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олинган бўлиб, белгиланган муддатларда ишлар якунланиши таъминланади.
