Расмий муносабат
2026-01-17 21:25:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 18-сентябрдаги ПҚ-5246-сонли “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида ЪҚишлоқ жойларни барқарор ривожлантиришъ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур маҳаллада умумий узунлиги 8 километр бўлган ичимлик суви қувурлари тортилиб, аҳоли ичимлик суви билан таъминланган.
Мазкур лойиҳа доирасидаги амалий ишлар тўлиқ якунланган бўлиб, айни жараёнда йўлларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилмай қолганлиги маълум бўлди.
Маълум қиламизки, Тезгузар маҳалласи Қўрғон қишлоғи ички йўлларини шағаллаштириш ишлари жорий йилнинг ИИ-чорагида тасдиқланган дастур асосида амалга оширилиши режалаштирилган.
Ҳолат масъуллар томонидан назоратга олинган.
