Шофиркон туманида хотин-қизлар тадбиркорлиги изчил ривожланмоқда
2026-01-17 19:25:00 / Янгиликлар

Ана шундай фаол ва ташаббускор тадбиркорлардан бири — Бобоҳайдар МФЙ, Бобоҳайдар қишлоғида яшовчи Исаева Лола Сатторовна бўлиб, у 1989 йилда туғилган. 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан, бугунги кунда якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Исаева Лола Сатторовна 2010 йилдан буён ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиб келади. Шу вақт мобайнида 70 нафардан ортиқ шогирдлар тайёрлаб, уларга касб-ҳунар ўргатган.
Ҳозирги кунда тадбиркор қўл остида 15 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўртача ойига 2 миллион 800 минг сўмдан даромад олмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида бир ойда ўртача 300 дона кўрпа-тўшак тайёрланиб, сотувга чиқарилмоқда.
Бундан ташқари, сўзана, ёстиқ, бешик ёпинчиғи, қуроқ кўрпачалар ҳамда дастурхонлар тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Оила тадбиркорлиги доирасида пахтани тозалаш аппарати ҳам фаолият юритиб, қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ускуна учун тадбиркор томонидан 100 миллион сўм миқдорида шахсий маблағ сарфланган.
Шунингдек, 2023 йилда Исаева Лола Сатторовна “Аёллар дафтари”га киритилиб, давлат қўллаб-қувватлови доирасида аёллар дафтари маблағлари ҳисобидан бир дона тикув машинаси субсидия асосида берилган.
Исаева Лола Сатторовнанинг фаолияти туманда хотин-қизлар тадбиркорлиги изчил ривожланиб бораётганининг яна бир ёрқин намунаси ҳисобланади.






