Расмий муносабат
2026-01-15 21:00:00 / Янгиликлар

Ғуломте маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канал қувурига аҳоли томонидан ташланган маиший чиқиндилар ҳамда ободонлаштириш ишлари давомида қолиб кетган хас-хашаклар тиқилиб қолиши оқибатида сув ўтказувчанлиги пасайган. Натижада сув сатҳи кўтарилиб, канал ўзанидан чиқиб йўл қисмига оқиб ўтган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда тасвирга олиниб эълон қилинган бўлиб, сув чиқишига асосий сабаб сифатида ёғингарчиликнинг кескин ошгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳолат оқибатида фуқароларга ва уларнинг мулкларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган, мазкур масала юзасидан масъул ташкилотларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган.
Ҳозирда канал қувурлари тозаланиб, сувнинг меъёрий оқими тўлиқ тикланди. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъул ташкилотлар томонидан профилактик назорат ва тушунтириш ишлари кучайтирилади.
