РАСМІЙ МУНОСАБАТ
2026-01-12 19:20:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида Гулистон маҳалласи, Ундаре қишлоғида яшовчи фуқаро Асрор Ғайбуллоев томонидан яшаб турган хонадони билан туташ бўлган Ҳожатбарор қабристон девори билан туташ ҳолда ўзбошимчалик билан девор тиклаб, молхона қуриш ишлари амалга оширилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60‑моддаси 3‑қисми талабларига асосан далолатнома расмийлаштирилди. Ушбу модда бўйича:
Фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида жарима солинади;
Мансабдор шахсларга – тўрт юз баравари миқдорида жарима қўлланади.
Шофиркон тумани ҳокимлиги ва тегишли масъуллар томонидан ноқонуний қурилишларнинг тўхтатилиши, мавжуд қонунбузарликлар бўйича тегишли чоралар кўрилиши бўйича назорат давом этади.
