Расмий муносабат
2025-12-21 23:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг декабр ойида ижтимоий тармоқларда Шофиркон тумани Қалмақон маҳалласида жойлашган Халқ банки БХМ қаршисидаги катта автомобил йўлида пиёдалар ўтиш йўлаги (зебра) мавжуд бўлиб, сўнгги кунларда ёғингарчиликлар сабабли йўл белгилари ўчиб кетгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликни бартараф этиш, яъни пиёдалар ўтиш йўлагини қайта чизиш ишлари жорий йилнинг 25-декабр санасига қадар амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирилади.
