Шофиркон туман прокурори адлия кичик маслаҳатчиси Мамаризаев Шамшод Нематиллаевичнинг мурожаати
2025-12-13 01:20:00 / Янгиликлар

Туманда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 11 ойи давомида тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Шунга қарамасдан, туманда 2025 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами 243 та жиноятлар қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан (226/243) 17 тага ёки 7,5 фоизга кўпайган.
Туманида жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар содир этилган жами 243 та умумий жиноятларнинг ҳар туртинчисини олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ташкил этади.
Туманда тан жароҳати етказиш ва Оилавий зўравонлик, фирибгарлик, ўғрилик, жиноятлари камайишига эришилган бўлсада аммо туманимизга бу турдаги жиноятлар содир этилиши ачинарли.
Ўтган 11 ой давомида 49 та маҳалладан 5 таси “қизил”, 15 таси сариқ ва 26 таси яшил тоифага ажратилди.
Жиноят турлари бўйича ва олди олиниши лозим бўлган жиноятларни камайишига эришилган бўлсада, хотин-қизлар томонидан содир этилганлиги ачинарлиги эканлиги.
Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларнинг ошиб бораётганлиги кишини ташвишга солмоқда.
Бу эса ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноий холатларни олдини олишда амалга ошириб келаётган ишларимиз, тарғибот ва ташвиқот етарли эмаслигидан далолат бермоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 7 та жиноят иши қўзғатилди.
2024 йилнинг шу даврида бу кўрсатгич 13 тани ташкил қилган. Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган.
Шу сабабли, шаҳримиз аҳолисидан фирибгарлик ва ўғрилик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Шунингдек, жиноят содир этиши ёки жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган шахслар билан “ижтимоий профилактика” тадбирлари самарадорлигини ошириш ҳамда криминоген вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни кунлик жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, оила-турмуш даражасидаги маиший низолар кунлик таҳлил қилиниб, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалалри бўйича ўринбосари ва маҳалла яраштирув комиссиялари иштирокида ҳар бирини жойида муҳокама қилиб бориш тизими йўлга қўйилди.
Қадрли фуқаролар!
Кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Яна бир бор шуни алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашга шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
