💠Шеробод туман ҳокимлигида аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2025-08-12 13:53:00 / Янгиликлар

💠Шеробод туман ҳокимлигида аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Шеробод туман ҳокимлиги биносида хотин-қизлар ва аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш ҳамда бу борадаги профилактика ишларини самарали ташкил этишга қаратилган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
🫥Йиғилишда Шеробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Аминова, туман бош отинойиси Г.Султонова, туман Ички ишлар бўлимининг масъул ходими, майор Э. Нормуродов ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И. Жўраев, шунингдек, маҳаллалардаги фаол аёллар иштирок этишди.
🫥Тадбир давомида жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари, ажримларнинг ижтимоий ҳаётга салбий таъсири ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан профилактик тадбирларни кучайтириш, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёллар билан ишлашнинг янги самарали усулларини жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
🫥Йиғилиш якунида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, оилавий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.






