Шеробод туманининг Чекка маҳаллаларида Наврўз шукуҳи
2025-03-28 14:35:00 / Янгиликлар
Шеробод туманининг "Истиқбол" маҳалласида катта шодлик ва тантаналар билан Наврўз байрами нишонланмоқда.
Байрам Ўзбек ва Тожик халқларининг бой миллий анъаналари, санъати, мусиқа ва рақслар билан жонланди. Ўтказилган маданий дастурлар орқали ҳар икки давлатнинг тарихий ва маънавий алоқаларини яна бир бор ёдга олиш имконияти яратилди.

"Истиқбол" маҳалласида ўтказилаётган Наврўз байрами Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ришталарини яна бир бор қадрлаш ва мустаҳкамлаш, чегараларимиз, анъаналаримиз бир-биримизни янада яқиндан тушунишимизга ва қўшни мамлакатлар ўртасидаги алоқаларимизни янги даражага кўтаришимизга хизмат қилади десак адашмаймиз.







