Самад Хасанов ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади
2025-09-02 08:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!
Юртимиз келажаги бўлган ёшлар!
Ҳурматли устоз ва муаллимлар!
Сиз, азиз педагогларни, халқимизнинг бугунги улуғ байрам “Билимлар куни” билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим, эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.
Қутлуғ ва унутилмас айём – мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу шодиёналар “ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН ! ” деган шиор остида нишонланмоқда.
Албатта, бу шиорни танланиши замирида ҳам чуқур ҳикмат бор. Янги ҳаётга, Янги Ўзбекистонга эзгу фикр, эзгу орзу умидлар билан қадам ташлаймиз. Бу эзгу орзуларнинг рўёбга чиқиши ёшларимизнинг таълим-тарбияси билан шуғулланаётган сизу бизга боғлиқ эканлигини яхши англаймиз. Ҳикматларда битилганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.
Мамнуният билан айтишим мумкинки, туманда давлат тасарруфида бўлган 86 та умумтаълим мактаблари, 1 та Президент агентлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаб, 1 та Баркамол авлод маркази ва 285 та давлат, хусусий ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
Жумладан тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабида 1131 нафар ўқувчи таҳсил олади ва уларнинг 46 нафари 11-синфни битириб олий таълим муассасаларига хужжат топширишди. Улардан 16 нафари яъни, 35 фоизи Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар. Хусусий ва нодавлат олий таълим муасассаларига 7 нафари яъни 16 фоизи ўқишга қабул қилинди ва бу мактаб битирувчиларга нисбатан 51 фоиз натижа билан кўрсаткич берди.
Қолган 23 нафар ўқувчилардан 10 нафари репититорлик курсларига қатнаяпти, 13 нафари оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқдалар.
Ушбу мактаб битирувчиси Усмонова Гўзалой Шерзод қизи энг юқори 189 балл билан имтиёзли равишда Ўзбекистон Миллий Университети, филология факултетига давлат гранти асосида ўқишга, қабул қилинди.
27-мактабда чет тили сифатида 2 та хорижий тил щитилиб келинмоқда. Ушбу ютуқлар замирида барча педагог ходимларнинг меҳнати ётибди.
Яна бир бор ҳаммаларингизни янги ўқув йили билан муборакбод этаман. Юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги бардавом бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз.








