Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича амалий семинар ўтказилди
2026-01-07 09:05:00 / Мажлислар

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича амалий семинар ўтказилди
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — бу маълум бир вақтда муайян ҳудудда яшовчи барча шахслар ҳамда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар ҳақида кенг қамровли, аниқ ва ишончли маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва таҳлил қилиш жараёнидир.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги мажлислар залида Қашқадарё вилояти Статистика бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, мақсади, аҳамияти ва хорижий тажриба” мавзусида корхона ва ташкилотларда рўйхатга олиш учун масъуллар учун ташкил қилинган амалий семинар ўтказилди.
Семинарда туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла еттилиги ва масъул ходимлар иштирок этиб, Статистика бошқармаси мутахассисларидан рўйхатга олиш жараёнларига доир саволларига батафсил жавоб олдилар.
