Сирдарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги сайёр йиғилиши Сайхунобод туманида ўтказилди.
2025-07-17 15:30:00 / Янгиликлар

Йиғилишда, ҳудудий Кенгаш аъзолари томонидан туманда коррупциянинг олдини олиш, айниқса, маиший коррупцияга барҳам бериш, ҳудудда унга нисбатан муросасиз муҳит яратиш мақсадида барча соҳа ва тармоқларни қамраб олувчи “йўл харита”сининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва соҳадаги фаолият муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида, туман Мактабгача таълим ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, энергетика, кадастр ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ маиший коррупция ҳолатлари кўп учрайдиган соҳалар бирма-бир таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни бартараф этилиши юзасидан мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасида айнан бир ҳудудда ва жамоада бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган бир гуруҳ таълим соҳаси вакилларини ротация қилиниши, соғлиқни сақлаш соҳасида 0,25-0,5 иш ставкасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг тўлиқ иш ставкасида фаолият юритиши таъминланиши ҳамда қайд этиб ўтилган соҳаларда фаолиятни жадаллаштириш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.









