"Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида Сайхунобод туманида пресс-тур ўтказилди
2025-07-17 11:05:00 / Янгиликлар

Сайхунобод туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилини амалда жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналистлар туман давлат солиқ инспекцияси фаолияти, солиқ тўловчиларга яратилган шароитлар, электрон хизматлар кўлами ва сифати билан танишдилар. Шунингдек, улар бир қатор тадбиркорлик субъектларига ташриф буюриб, солиқчилар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбиркорлар солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган кўмак ва маслаҳатлар учун миннатдорлик билдирдилар. Уларнинг таъкидлашича, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилининг жорий этилиши тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, бизнес юритишни соддалаштириш ва солиқ тўловларини оширишга хизмат қилмоқда.
Пресс-тур якунида солиқ органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.





