Сайхунобод туманида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
2025-06-02 13:05:00 / Янгиликлар

Сайхунобод туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда фаол блогерлар иштирокида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади – тумандаги Ёшлар етакчисининг фаолияти билан танишиш, уларнинг жойлардаги ижтимоий-лойиҳа ташаббуслари ва ёшлар билан олиб бораётган ишлари ҳақида оммага батафсил ахборот етказишдан иборат бўлди.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчилари билан учрашиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маънавий-маърифий тадбирларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан яқиндан танишдилар.
Тадбир доирасида ёшлар етакчилари томонидан бошланган бир қатор ижтимоий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Шу билан бирга, пресс-тур иштирокчилари ёшлар билан жонли мулоқот қилган ҳолда, уларнинг фикр ва таклифларини ҳам тингладилар.
Пресс-тур давомида журналистлар томонидан фото ва видео лавҳалар тайёрланиб, кенг жамоатчиликка етказилиши режалаштирилмоқда.
Бундай очиқлик ва шаффофликка асосланган пресс-турлар ёшлар сиёсатининг жойлардаги амалий натижаларини ёритиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда.





