21-октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
2025-10-21 09:00:00 / Соҳага оид нашрлар

1989-йил 21-октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди.
Мазкур қонун 1995-йил 21-декабрда янги таҳрирда қабул қилиниб, бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида беқиёс аҳамият касб этиб келмоқда.
- Ўзбек тили — миллат фахри, халқимиз ғурури, давлатимиз тимсолидир.
- Бугунги кунда дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ инсон ўзбек тилида сўзлашади.
Келинг, она тилимизни янада ардоқлайлик, уни эъзозлаб, келажак авлодларга соф ва бой ҳолда етказайлик!
