Зулфия номидаги Республика Давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди
2025-10-20 16:25:00 / Оила ва хотин-қизлар маслалари

Сариосиё туман Маданият марказида Сариосиё тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган Зулфия номидаги Республика Давлат мукофотининг туман босқичи танлови ўтказилди.
Танловда ҳар бир қизнинг орзуси саналган Зулфия номидаги давлат мукофотининг соҳибаси бўлиш истагидаги 74 нафар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида юқори чўққиларни забт этишга шайланган изланувчан ва интилувчан номзодлар иштирок этишди.
Иқтидорли қизлар ихтисослик бўйича адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва ижтимоий фаолиятдаги алоҳида ютуқлари учун иштирок этди. Улар ўзларининг илмий фаолияти, олиб бораётган изланишлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Танлов комиссияси аъзолари томонидан ҳар бир иштирокчи қизларнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари ва сўнги икки йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик соҳаларидаги алоҳида ютуқларини кўздан кечириб, одилона баҳолаб бордилар.
Танлов якунида иштирокчилар орасидан 8 нафар ғолиблар сараланиб, энг муносиб деб топилган иқтидорли қизлар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.









